Telegram Group Search
⚡️Мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказиш учун фақат 1 соат вақт ажратилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари:

👉 жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилади;

👉 мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади;

👉 маҳалла фаоллари, ота-оналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан ҳамкорликда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилади;

👉 фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўрнак бўладиган мактабнинг собиқ битирувчилари таклиф этилади;

👉 йил давомида намунали хулқ ва аъло баҳоларга ўқиб, энг юқори рейтинг кўрсаткичларига эришган иқтидорли битирувчилар рағбатлантирилади;

👉 мактаб ҳаётида фаол иштирок этаётган, одоб-ахлоқи, интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига “Енг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Масъулиятли ота-она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси” номинациялари бўйича ташаккурномалар берилади.

2023-2024-ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

🚫 турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестасияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;

🚫 битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.

🚫 ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Синф раҳбарлик учун тўланган пул қайтарилиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4519-савол:

Assalomu alaykum xurmatli yurist rayona bosh bugalteri menga 30soat darsim xamda sinf raxbarligi bor rayona bosh ekanamisti meni chaqirib senga notòğri oylik chiqqan deyabdi snif raxbarlik oyligini qaytarib tòlaysan deyapti shu tòğrimi  javob uchun oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.

Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин.

☝️Эътибор беринг! Бу ҳолатда сизнинг фойдангизга ишлайдиган аниқ қоида қуйидаги қарорда ўз аксини топган. Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.

Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин.

🚫 Бунда сиз синф раҳбар бўла олмайсиз.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига кўра синф раҳбарлик юклатилган бўлса, унда синфдаги ўқувчиларнинг сони ҳисобига қўшимча ҳақ ВМ 275-сон қарорга асосан қуйидаги миқдорларда тўланади:
👉 15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
👉 16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
👉 21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
👉 26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
👉 31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;

Агар сизга синфдаги ўқувчилар сони ўртасидаги тавоффут ҳисобига нотўғри қўшимча ҳақ тўланган бўлса ҳам бу пул сиздан қайтарилмайди.

Чунки Меҳнат кодексининг 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
146-sonli buyruq.pdf
1.5 MB
⚡️Боғча ва мактабларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди

2024 йил 7 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва мезонларнинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳамда ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 146-сон буйруғи қабул қилинди.

1-илова – Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнларини ички баҳолаш тартиби;

2-илова – Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш жараёнларини ташқи баҳолаш тартиби;

3-илова – Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларининг баҳолаш кўрсаткичлари ва умумий балларни ҳисоблаш методикаси;

4-илова – Умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларининг баҳолаш кўрсаткичлари ва умумий балларни ҳисоблаш методикаси тасдиқланди.


📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Vazir jamg`armasi ustama oladiganlar 2024.pdf
1.6 MB
⚡️Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама оладиган педагоглар рўйхати тасдиқланди.

👉 Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024 йил май ойидан 2025 йил январь ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдори (ҳозирда 5 775 000 сўм)да ҳар ойлик устама тўлаб борилади.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Бир ойлик армияга бормаслик мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4520-савол:

Assalomu alekum meni ukam hozir Rossiya Federatsiyasiga  ishlagani ketgan edi uyda onam bn singlim bor xolos ukamni 1 oylik armiyaga 7 mln 382 ming sum to'lov qilsin deb tinme kelishyabdi  bulmasa sudga beramiz deb tuxtatme bezovta qilishyabdi onam uy bekasi bizda sharoit yuq uncha pulni tulagani biz nima qilishimiz kerak shu vaziyatda

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Ҳарбий хизматдан бўйин товлаб бўлмайди, унга бориш шарт. Бу фуқароларнинг конститутсиявий мажбуриятидир.

Ўзбекистон Республикаси Конситутсиясининг 64-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун 4-моддасига мувофиқ тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.

Қонунинг 6 – моддасига кўра ҳарбий хизматга яроқли, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.

Шу сабабдан ҳам 18 – 27 ёш орасида ҳарбий хизматга яроқли Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилади.

Шунга кўра сизнинг укангиз ҳам ҳарбий хизматни ўташга мажбур.

Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бандига кўра сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.

💁‍♂ Демак, укангизни ҳам шартнома имзолатиш учун аввал суҳбат ташкил этилиши лозим эди. Агар суҳбат ўтказилмасдан туриб шартнома имзоланган бўлса, унда бу шартномани бекор қилиш мумкин.

Энди қаранг! ушбу банднинг 9-хатбошисига кўра шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак.
Қоиданинг мазмунига кўра шартномада укангиздан ташқари кафилнинг ҳам имзоси бўлиши лозим.

❗️Шунга кўра бу вазиятда туман мудофаа бўлими ходимларининг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Қисқартиришда ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги қандай аниқланади?

@Yurist_Xizmati 4521-савол:

Ассалому алайкум. Мен давлат таълим муассасаси раҳбариман. Апрель ойида янги штат жадваллари тасдиқланди ва унга кўра бир неча штат бирликлари қисқартирилди. Мисол учун 4 штат бирлиги ховли супурувчи штатининг 1 штат бирлиги қисқартирилди ва 4 нафар ховли супурувчининг 1 нафарини иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишимиз лозим. Шундай вазиятда МКнинг 167-моддасида “Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди бўйича бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади” деб белгиланган. Ходимларнинг малакаси ва иш унумдорлиги юқори эканлигини қайси мезонларга асосан аниқлаймиз ва уни қандай ҳужжатлаштирамиз, расмийлаштирамиз. Ходим ишдан бўшатилганда судга даъво қилиши мумкин ва суд албатта ходимнинг малакаси ва иш унумдорлигини қандай аниқладинг деган саволни қўяди.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Яхши савол бергансиз. Ҳақиқатдан ҳам ходимнинг малакаси ва меҳнат унумдорлиги ўзи нималиги, у қандай аниқланиши тушунарсиз кўринади. Лекин янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг ўзида мазкур саволга жавоб мавжуд.

Қаранг! ушбу кодекс 273-моддасида ходимнинг меҳнат вазифасини бажариши учун зарур бўлган малака (билим, маҳорат, кўникма) даражаси – малака нормаси эканлиги белгиланган.

Шунингдек, мазкур кодекснинг 369-моддасига мувофиқ ходимнинг малакаси унинг муайян касбий фаолият турини бажаришга тайёрлигини тавсифлайдиган касбий билимлари, малакалари, кўникмалари, лаёқати ва иш тажрибасининг даражасидир.

☝️Юқоридаги қоидаларга кўра муайян лавозимдаги ходимнинг малакаси унинг касбий билимлари (бунда маълумоти назарда тутилади яъни шу касб бўйича ўрта махсус ёки олий маълумот), маҳорати (ўзининг лавозим мажбуриятларини қай даражада бажариши) ва бошқаларга кўра аниқланади.

💁‍♂ Меҳнат унумдорлиги эса, иш вақти давомида ходимнинг ўзининг лавозим мажбуриятларини бажаришдаги натижалари инобатга олинади. Яъни ходимнинг ўз мажбуриятларини сидқидилдан, виждонан бажариши, иш натижаси бўйича камчиликларга йўл қўймаганлиги, мазкур мажбуриятларни қанча вақт оралиғида бажариши аниқланади.

Қисқартириш туфайли ходимлардан маълум қисмини ишда олиб қолишда МК 167-моддасидаги имтиёзларни аниқлашда иш берувчи томонидан комиссия тузиб, ходимларнинг натижаларини баҳолаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Қўшимча сифатида сизга қисқариш туфайли ходимларни ишдан бўшатиш тартиби ҳақида қуйидаги мақолани аниқ маълумот олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
❗️Мактабларда педагоглар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми?

@Yurist_Xizmati 4522-савол:

Assalomu aleykum meni murojatim shundan iboratki man maktabda fan o‘qituvchisi bo‘lib ishlab kelmoqdaman maktada dars kamligi un boshqa maktabda xam o‘rindoshlik vazfasida ishlab ro‘zg‘or tebratyapman shu ishlar ichida asosiy maktabimda navbatchilik qilish muammosi juda ko‘p bo‘lyapti men turolmayman vaqtim yo‘q desam bu majburiy adliyadan tasdiqlatib keldik deyishdi 206 - modda bekor qilingan deb aytishyapti xam bu rostan xam majburiymi shuni qonunniy isbotlashimga amaliy yordam berila javob un oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

🚫 Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

❗️Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Уйдан чиқмаган ҳолда қандай қилиб пенсия миқдорини билиш мумкин?

Бугунги кунда Пенсия жамғармасининг @pensiyauzbot телеграм боти орқали пенсия миқдорини билиш имконияти ишлаб чиқилган.

Бу қандай амалга оширилади?

1. Дастлаб телеграм мессенжерида @pensiyauzbot ботига кирилади ва “Пенсия суммаси” тугмаси босилади.

2. Кейинги босқичда қайси йил ва ойнинг пенсия миқдорини билиш тугмалари пенсионер томонидан танланади.

📱Шундан сўнг, бот автоматик равишда пенсионернинг пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

❗️ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ: ботдан фойдаланиш учун пенсионернинг мобил телефон рақами SMS-Пенсия хизматига уланган бўлиши керак.

Телефон рақами ушбу хизматга уланмаган пенсионер фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали рақамларини SMS-Пенсия хизматига улашлари мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Интизомий жазоси бор ходимга устама тўлаш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4523-савол:

Ассалаума алейкум. Саволим бор эди. Тиббиет ходимларини рагбатландириш тугрисидаги низомда ойлик устамалар курсатилган. Саволим шуки, интизомий жазоси бор ходимга устама тулаш мумкинми? Шунга батафсил жавоб берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Устама тўланади.

Интизомий таъсир чораси қўлланилиши ходимнинг меҳнати билан боғлиқ рағбатлантириш чораларини қўлламаслик учун асос бўлмайди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 299-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди.

☝️Қоиданинг мазмунига кўра, интизомий таъсир чораси қўлланилган ходимларга меҳнат натижасига асосланмаган рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Иккинчидан, ушбу модданинг тўринчи қисмида иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турлари жумласига кирмайди.

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, сиз устамага бемалол даъвогарлик қилишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Таълим муассасаси пилла қурт боқиладиган жойми?

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Баландчайла МФЙ Баландчайла қишлоғида жойлашган Сув хўжалиги вазирлигига қарашли Сув хўжалиги ва мелиорация коллежида ипак қурти боқилаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

Видео 15-май куни шу коллеж ўқитувчиси томонидан олинган.

Таълим даргоҳининг бу ҳолати жуда шармандали ва ачинарли ҳолат. Бу ҳолатга тезкор муносабат билдирилса яхши бўларди.

Сув хўжалиги вазирлигидан изоҳ кутиб қоламиз.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Бошқа мактабга ишга ўтдим, таътил пули қандай ҳисобланади?

@Yurist_Xizmati 4524-савол:

Мен 2023-2024 ўқув йили сентябрь ойда  бошқа мактабга ишга ўтдим.Бу йилги  меҳнат таьтилга менга 36 хафтага хақ тўланадими ёки 48 кунгами? ЯНГИ  мехнат қонунига кўра ўзгаришлар борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Педагог ходимларга нисбатан узайтирилган меҳнат таътиллари берилади.

Меҳнат кодексининг 216-моддасига кўра меҳнат таътиллари асосий ҳамда қўшимча меҳнат таътилларига бўлади. Бунда ҳар йилги асосий энг кам меҳнат таътилининг давомийлиги йигирма бир календар кунни ташкил этади (МК 217-м).

❗️Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига иловада тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларида умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календар кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади.

Шу қоидага кўра сиз меҳнат таътилини тўлиқ 56 календар кунига оласиз. Лекин ишга кирганингизга 12 ой тўлмагани сабабли таътил пули камроқ чиқади. Бунда сиз сентабрь ойида ишга кирганингиз учун таътил пули 9 ой учун ҳисоблаб чиқарилади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).

☝️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сизга таътилга чиқишингиздан олдинги 9 ойлик даврда тўланган барча тўловлар қўшилган ҳолда уларни 9га бўлиш орқали ўртача ойлик иш ҳақингиз ҳисобланади ва шу миқдордан келиб чиқиб сизга таътил пули тўланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
ЯТТ қандай тартибда рўйхатдан ўтказилади?

Ҳозирда тадбиркорлик фаолияти юритишнинг энг қулай ва осон йўли бу ЯТТдир. ЯТТ – юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва олиб бориш усулидир.

Юридик шахсга қараганда ЯТТ ташкил этиш нисбатан осон. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан ЯТТни 2 усулда рўйхатдан ўтказиш мумкин.

1-усул. Давлат хизматлари марказига бевосита борган ҳолда ариза беришдир. Бу усулда ДХМ масъул ходими ариза берувчидан тегишли маълумотларни олган ҳолда сўровномани тўлдиради.

Бунда якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахснинг фотосурати акс эттирилган бўлиши керак.

Давлат божи тўғрисидаги қонунга мувофиқ ДХМ орқали рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўланади.

2-усул. электрон шаклдаги интерактив хизматлар ёрдамида рўйхатдан ўтиш. Бу усулда my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz платформаси орқали online ариза бериш мумкин бўлади.

Электрон шаклда рўйхатдан ўтказганлик учун эса юқоридаги қонунга биноан давлат божи БҲМнинг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

❗️Ҳар икки усулда ҳам ЯТТ рўйхатдан ўтказилганда банк ҳисобравари очиш талаб этилади.

Юқоридаги низом 19-бандига кўра давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисоб рақамларини очиш учун банкларга мурожаат қилади.

Бунда якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларга миллий ва чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

💁‍♂ Соддароқ айтганда, ЯТТни рўйхатдан ўтказиш жараёнида автоматик равишда электрон усулда банк ҳисобварағи очилиши мумкин.

Шундай фойдали бошқа мақолаларни yuristpro.uz лойиҳамиздан ўқишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Кобальт" қизил чироқда ўтиб, 3 нафар 7 ёшли болаларни уриб қочиб кетди

Болалардан бирини устидан босиб кетган, натижада болакай вафот этди (17 май, Музработ тумани).

Қизилга тўхташни ўзларига эп кўрмайдиган жипириқларни деб оилалар фарзанд доғида ёки болалар етим қолмоқда.

📩 Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Чет элда даволанганда больничный қандай очилади?

@Yurist_Xizmati 4525-савол:

Assalomu alaykum. Men umumiy taʼlim maktabida oʻqituvchi boʻlib ishlayman. Shu yilning 10-fevralidan 8-aprelugacha boʻlgan muddatda Hindiston davlatida sogʻligʻim kelishmaganligi sababli ogʻir operatsiyani boshimdan oʻtkazdim. Savol; mening chet eldagi muolaja davrimda kasallik varaqasini qaysi tashkilotdan olaman, chet el shifoxonasidan berilgan kasallik varaqalarini ingliz tilida qoʻlimda turibdi, men endi kasallik varaqasi uchun toʻlovni qay tartibda olsam boʻladi, qaysi qaror asosida olishim mumkinligini tushuntirsangiz?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 25-бандига биноан чет элда вақтинча бўлган вақтда касалланганлик ёки чет элда даволанганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат ёки рус тилидаги нотариал тасдиқланган таржимаси тақдим қилинганда, меҳнатга лаёқатсизликни тасдиқловчи асосларни инобатга олиб, беморнинг яшаш ёки иш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врачлик маслаҳат комиссияси томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилади.

☝️Мана шу қоидага кўра сиз дастлаб исталган нотариал идорага бориб, инглиз тилидаги тиббий маълумотномани ўзбек тилига таржима қилдириб, уни нотариал тасдиқлатишингиз лозим.

Бунда нотариус Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3113)га мувофиқ ҳужжатларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилинганлиги фактини тасдиқлаш тўғрисидаги нотариал ҳаракатни амалга оширади.

❗️Нотариал тасдиқланган тиббий маълумотномани олиб, уни туман ТТБга мурожаат қилишингиз лозим. Тиббиёт бирлашмаси мазкур маълумотнома асосида сизга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштиради.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
❗️Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт. 

Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга.

Энди қаранг! ушбу кодекс 235-моддасига биноан жамоа шартномасида, бошқа ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида (бундан меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун бекор қилинган ҳоллар мустасно) фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътилларини кейинчалик меҳнатга оид муносабатларни тугатган ҳолда ходимнинг ёзма аризаси асосида бериш назарда тутилиши мумкин.

Шунга кўра, ходим ишлайдиган ташкилотнинг ички ҳужжатларида меҳнат шартномаси бекор қилинишидан олдин таътил олиш белгиланган бўлса, унда ходим ишдан бўшашдан олдин таътил олиши мумкин.

💁‍♂ Бунда аризада меҳнат таътили олиш ва таътил тугагандан кейин меҳнат шартномасини бекор қилишни сўрашингиз керак. Шунда таътил муддати тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун саналади.

❗️Агар ташкилот ички ҳужжатларида бундай қоида мавжуд бўлмаса, унда ходим МК 234 ҳамда 172-моддасига асосан фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация олиш мумкин.

Шундай фойдали бошқа мақолаларни yuristpro.uz лойиҳамиздан ўқишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Ўқитувчилардан иш режанинг қоғоз вариантини талаб қилиниши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4526-савол:

Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда, яъни, бугун мактабимизга юқори ташкилотлардан текширув келиб, ўқитувчилардан қоғоз вариантидаги йиллик  иш режаларини сўраб текширишяпти. Мактаб ички буйруғида  йиллик режа, кунлик режа қисқа қилиб  қоғоз вариантида юргизилади деб ёзилган экан. Шу иш қонун доирасида тўғрими. Чиқарилган қарор, қонунлар фақат ёзилганича турадими? Биз ўқитувчилар қандай йўл тутишимиз керак? Кимга ишониш керак ? Аниқ жавоб борми ? Текширувчиларга қўрқмай кўрсатадиган хужжатлар борми? Ёки йил бошидан йиллик ва кунлик режаларни ёзиш керакми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

1⃣ Биринчидан, Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

2⃣ Иккинчидан, Педагогнинг мақоми тўғрисидаги қонун 5-моддасига асосан педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланган.

3⃣ Учинчидан, Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 3058) 15-бандида Умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан синф журнали (босма ёки электрон) юритилиши белгиланган. Бунда ўқитувчи ўз лавозим мажбуриятларидан келиб чиқиб, журнал юритади.

💁‍♂ Қаранг! Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда ўқитувчининг электрон журнални юритиш мажбурияти белгиланган.

❗️Шунга кўра ўқитувчидан юқоридагидан бошқа ҳужжатларни юритишни талаб қилиш мумкин эмас. Бу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилиш лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Заҳирадаги ерни ўз номимизга кадастр қилсак бўладими?

@Yurist_Xizmati 4527-савол:

Assalomu alleykum. Menda  qoshimcha  bolgan zaxiradagi  yerni  o'g'limning nomiga rasmilashtirmoqchi edim, imkoni  bormi yoki yol yorig'i bormi? Menga shu kadastrdagi zaxira yerni o'g'limning nomiga rasmilashtirsam boladimi va qanaqa hujjatlar kerak

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ, қолган қисмига нисбатан ҳуқуқ белгиланмагани боис уни ўғлингиз номига ўтказа олмайсиз.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 42-моддасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса рўйхатдан ўтказувчи давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилишни рад этиши белгиланган.

❗️Сиздаги вазиятда ҳам ер участкасини кадастр қилдириш учун унга нисбатан сизда ҳуқуқ мавжуд бўлиши талаб этилади.

Қаранг! ушбу қонун 31-моддасига мувофиқ 1998-йилнинг 1-июлидан 2021-йилнинг 1-августига қадар қабул қилинган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, нотариал тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, ушбу ҳуқуқнинг аукционда сотиб олинганлигига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

🙅‍♂ Сиздаги вазиятда мазкур ҳужжатлардан бири мавжуд бўлмаса, унда бу ерни кадастр қилдириш мумкин бўлмайди.

Бу вазиятда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунининг 14-моддасида кўра ер участкаларини хусусийлаштириш ер участкаларини онлайн аукцион орқали сотиб олиш йўли билан амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланган. Сиз шу йўл билан унга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритишингиз мумкин.

Тартиби қандай?

Сиз туман (шаҳар) ҳокимиятига шу бобонгиздан ерни хусусийлаштириш бўйича мурожаат қилишингиз яъни ҳокимиятдан шу ер участкасини буюртмачи сифатида аукционга қуйишини сўраб мурожаат қилишингиз керак.

Ҳокимият эса уни шартли чегараларини белгилаб, давлат кадастрлик палатасининг туман (шаҳар) филиалига юборади.
Филиал эса ер участкаси ҳақиқатан ҳам бўш ер эканлиги ёки тақиқ бор-йўқлигини аниқлаб яна қайтариб ҳокимиятга юборади. Ҳокимият эса уни давлат кадастрлик палатасининг ҳудудий (вилоят) бошқармасига юборади. Бошқарма эса уни "Ерэлектрон " АТТ га киргизади.

💁‍♂ Яна бир неча босқичлардан сўнг ер участкаси аукционга қўйилади, шунда сиз ютиб олиб, ер участкасини мулк ҳуқуқи асосида қўлга киритишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Янги директор ишга олингунча в.в.б. тайинланиши шартми?

@Yurist_Xizmati 4528-савол:

Ассалому алайкум! Мен апрель ойида мактаб директорлигига номзод сифатида менежерлик сертификатини олдим. Ўзим ишлаётган мактаб директори пенсияга чиқиб кетди. Ўрнига номзодимни қўяман десам йўқ аввал бошқа биров В. В. Б қўйилади, вакнцияга чиқарилади кейин нозодингизни қўясиз дейишди.Шу тўғрими. Тўғри бўлса қайси низомга асосан? Жавоб учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бундай тартиб мавжуд эмас.

Яъни на Меҳнат кодексида, на меҳнат тўғрисидаги бошқа норматив ҳужжатларда (қарор ёки низомларда) директор билан тузилган м.ш бекор қилинганда унинг ўрнига дастлаб вақтинча вазифасини бажарувчи тайинланиши ва ундан сўнг бошқа номзод ишга олиниши белгиланмаган.

❗️Лекин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 16-августдаги 245-сонли буйруғига 1-иловада тасдиқланган низомга кўра вакант лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби ўрнатилган.

Шунга кўра директор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингач, танлов асосида янги директор ишга қабул қилинади. Янги директор ишга қабул қилингунгача унинг лавозимида ишлаш учун в.в.б. тайинланади.

Қаранг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг ” 2023-йил 26-майдаги ПФ–79-сон Фармони ҳамда ушбу фармон ижросини таъминлаш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 29 августдаги 270-сон буйруғи ушбу муносабатни тартибга солади.

Юқоридаги буйруққа 2-иловада тасдиқланган Директор лавозимига очиқ танлов ўтказиш тўғрисида Тартиб 4-бандига биноан умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Директорлар кенгаши тавсияси билан амалга оширилади.

Бунда мазкур тартиб 8-бандида директорнинг малака талаблари белгиланган. Унга кўра мактаб директори лавозими учун:
камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
менежерлик сертификати;
таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж;
хорижий тилларни ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши (танлов жараёнида устуворлик беради).

Ушбу тартибнинг 17-бандига асосан ntr.avloniy.uz электрон портали орқали ариза юборилади. Танлов дастлабки саралаш ва суҳбат босқичида ташкил этилади. Дастлабки саралаш босқичида номзод юборган маълумотлар ўрганилади. Шундан сўнг суҳбат босқичи бўлиб ўтади.

Суҳбат жараёни интервю усулида ҳар бир номзодга соҳа бўйича билим савияси, шахсий ва бошқарув компетенсияси, умумий дунёқараши таълим соҳасидаги ислоҳотлардан хабардорлиги, умумий ўрта таълим мактабларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш малакаларининг мослигини аниқлашга қаратилган савол (топшириқ), тасодифий танлаш (рандом) орқали берилади. Бунда, ҳар бир номзод билан суҳбат давомийлиги 30 дақиқадан ошмаслиги лозим (тартиб 20-банд).

Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги вазиятда директор лавозими учун юқоридаги тартиб асосида суҳбатдан ўтсангиз директор лавозимида ишлашингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
                👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/05/21 01:51:55
Back to Top
HTML Embed Code: